ҚИЗИҚАРЛИ

26 январга доир қизиқарли маълумотлар

Қорақалпоғистон универститетига Бердақ номи берилди.

1992 йил 26 январь –Қорақалпоғистон универститетига Бердақ номи берилди.

Япония билан дипломатик алоқалар ўрнатилган кун

1992 йил 26 январда Япония билан дипломатик алоқалар ўрнатилди.

1991 йил Япония Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олиб, 1992 йил дипломатия муносабатлари ўрнатгач, 1992 йилда Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси, 1996 йилда эса Ўзбекистон Республикасининг Токиодаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Икки мамлакат ўртасида тенг ҳуқуқли алоқалар ўрнатилди. 1994 йил майда Тошкентда Ўзбек-япон иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси, Токиода эса Япон-ўзбек иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси ташкил этилди.

Халқаро интернетсиз кун

26 январь – Халқаро интернетсиз кун.

Дунё бўйича интернет куни байрами нишонланишини биламиз, лекин яна шундай антиқа байрам бор, бу байрам – Халқаро интернетсиз кун (International Internet – Free Day). Бу кун ҳар йили дунё интернет жамияти  томонидан январь ойининг охирги якшанбасида нишонланади. Байрамдан мақсад – инсонларни бир кунга бўлса ҳам компьютер ва глобал тармоқдан бутунлай чалғитиш, бу эса инсонларни ҳаётда бир-бирлари билан ўзаро жонли мулоқотда бўлишларига ва ўзларининг қизиққан машғулотлари билан шуғулланишлари учун замин яратади. Бу байрам 2000 йилдан бошлаб нишонланиб келинмоқда, бу кун “Британия ижтимоий кашфиётлар институти” ташаббуси билан жорий қилинган.

26 январь – Халқаро божхоначилар куни

Божхона ҳамкорлиги кенгаши (ҳозирги Жаҳон божхона ташкилоти)нинг 1993 йил 25 январдаги Қарорига асосан ҳар йили 26 январда Халқаро божхоначилар куни дунё бўйлаб кенг нишоналанади.

Маълумки, ушбу ташкилотнинг тарихи 1947 йилдан бошланган. Дастлаб Европанинг 13 та давлатини ўзида бирлаштирган ва Ишчи гуруҳ тарзида фаолиятини бошлаган мазкур бирлашма 1950 йилда Кенгаш тарзида фаолият олиб бориш учун ўз Конвенциясини имзолади. 1952 йилга келиб, мазкур Конвенция кучга киритилди. 1953 йилнинг 26 январида эса Кенгашнинг Инаугурация сессияси бўлиб ўтди. 1994 йилдан эса Кенгаш Жаҳон божхона ташкилоти номини олди ва унга ҳозирда 178 та давлатлар аъзо ҳисобланади.

 

Австралия куни

1788 йил 26 январь – Австралия куни.

Австралия, Австралия Иттифоқи (Commonwealth of Australia) – Жанубий ярим шардаги давлат, Австралия материги, Тасмания ороли ва бошқа оролларда жойлашган. Майдони 7,682 млн км2. Пойтахти Канберра шаҳри.

Австралия ҳозирги аҳолисининг асосий қисми – Британия оролларидан кўчиб келганларнинг авлодлари – инглизлар, ирландлар, шотландлар бўлиб, улар австралияликлар миллатини ташкил этади. Бундан ташқари Австралияда украинлар, итальянлар, немислар, греклар, голландлар ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тили – инглиз тили. Энг йирик шаҳарлари Сидней, Мельбурн, Брисбен, Аделаида, Перт.

Тарихи. 18-асргача Австралия аборигенлари ибтидоий жамоа тузуми шароитида яшаган. Европаликлардан биринчи бўлиб материкка голланд денгиз сайёҳлари В.Янсзон (1606) ва А.Я.Тасман (1642) келганлар. Янги қитъани ўрганиш учун Англия бир неча экспедиция, жумладан Ж.Кук раҳбарлигидаги экспедицияни юборди (1770). 1788 йилдан Англия ҳудуди деб эълон қилинди. Миллий байрами – Австралия куни 26 январь.

Ҳиндистон Республикаси куни

950 йил 26 январь – Ҳиндистон Республикаси куни.

Ҳиндистон, Ҳиндистон Республикаси – Жанубий Осиёдаги давлат. Ҳудуди шимолдан жанубга  3214 км, ғарбдан шарққа 2933 км га чўзилган. Шимолда Ҳимолай тоғлари, ғарбда Арабистон денгизи, шарқда Бенгалия қўлтиғи билан ўралган. Ҳиндистон таркибига Арабистон денгизидаги Лаккавид ва Аминдив ороллари, Бенгалия қўлтиғидаги Андаман ва Никобар ороллари ҳам киради. Майдони 3,3 млн.км2. пойтахти – Деҳли шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 28 штат ва 7 иттифоқ ҳудудга бўлинади.