ЖАМИЯТ

Бугун Тошкентда кинофестивал сабаб бир нечта кўчалар ёпилади — харита

Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан кун давомида вақти-вақти билан кўчалар ёпилади.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 сентябрь куни пойтахтда «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчалар ёпилади:

— Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;

— Алишер Навоий шоҳ кўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;

— Пахтакор  кўчаси – Навоий шоҳ кўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan