ДУНЁ

БМТ АҚШ кетганидан кейин Афғонистонда вазият ёмонлашганини маълум қилди

Афғонистондаги иқтисодий вазият АҚШ ва унинг иттифоқдошлари кетганидан кейин сезиларли даражада ёмонлашди. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистондаги гуманитар масалалар бўйича координатори Рамиз Алакбаров маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Сўнгги бир йил ичида Афғонистонда биринчи навбатда иқтисодий хусусиятга эга ёмонлашувлар кузатилди. Ишлаб турган банк тизими йўқ, ишлаб турган, яхши боғланган иқтисодиёт йўқ. Ҳаммаси узилиб қолган. Шу муносабат билан пасайиш бор», — деди у.

Алакбаровнинг сўзларига кўра, иқтисодий фаолият ва таянч иқтисодиётнинг йўқлиги гуманитар секторга юклама ошиб кетишига олиб келмоқда. «Бундан аввалги давлат бюджети 13,5 миллиард долларни ташкил этган. Ҳозирги, тузилмаси бизга номаълум бўлган давлатнинг бюджети 3 миллиард долларлик харажат қисмини кўзда тутади. Аммо биз унинг нимага сарфланишини билмаймиз. Бу 3 миллиарддан 1 миллиарди дефицит, яъни улар ҳали буни тўплаши керак. Яъни 13,5 ва 3 миллиард ўртасидаги фарқ кўриниб турибди. Ва бу сезиляпти», — деди у.

Координатор қўшимча қилишича, умуман олганда, Афғонистондаги халқаро иштирок бир йил аввалгига нисбатан сезиларли даражада камайган. «Ташқи ёрдам ҳажми анча камайган. Албатта, бундай омилларнинг барчаси туфайли вазият аввалги йилга нисбатан анча ёмонлашди», — дея хулоса қилди у.

«Толибон» Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ўз қўшинларини олиб кетганидан кейин ҳокимият тепасига келди. Вашингтон Афғонистон ҳукуматининг АҚШ Федерал захира тизими ва бошқа молиявий ташкилотлари назорати остида бўлган 7 миллиард долларлик ҳисобларини музлатиб қўйди.

Августда Давлат департаменти АҚШ ушбу активларни афғон халқига «самарали равишда» тақдим этиш учун механизмларни ўрганиб чиқаётганини маълум қилди. Reuters манбаларига кўра, Вашингтон Швейцарияда траст фонди очиб, у орқали толибларни айланиб ўтган ҳолда тўловларни амалга оширмоқчи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan