ЖАМИЯТ

“Конституциявий ислоҳотлар бизнинг нигоҳимизда”

Конституциявий ислоҳотлар амалга оширилаётган шу кунларда ўтказилган ҳар бир тадбирнинг мақсади, асосий Қонунимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уни тўлдиришдан иборатдир. Бу билан халқимизнинг хоҳиш-истаклари яна бир бора қомусимизда ўз ифодасини топади.

          Эндиликда биз учун энг муҳим конституциямизга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш баробарида  уларнинг қай бири асосий Қонунимизга киритилади. Бу ҳам халқимиз иштирокида бўлиб ўтадиган референдум куни аниқланади. Қолаверса, шу куни бирдамлик, жипслигимиз намоён бўлиб, биз янги Ўзбекистоннинг янги конституцияси-бахтимиз, тинчлигимиз кафолатини танлаган бўламиз.

            Мен ҳам оддий бир ҳуқуқшунос сифатида  Президентимиз ваколатларини узайтириш тарафдориман. Чунки беш йилда ҳозиргидек амалга оширилаётган улкан ишларни ниҳоясига етказиб бўлмайди. Менимча келажак сари дадил одим ташлаш, инсонни бахтли қилиш учун Президентлик кафолатини етти йилга узайтиришни маъқул деб биламан.

             Бундан ташқари, фуқаролик ишларини юритишда, инсонни ҳақ-ҳуқуқини кенгайтириш оилани мустаҳкамлашда энг мақбул қонуний ҳужжатлар қабул қилинса, биз адолат, инсонпарварлик туйғуси билан бардавом яшаймиз.

Л.М.Усаров, Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan