Февраль ойида истеъмолчилар томонидан 27,9 млрд сўм кешбек йиғилиб, шундан 24 март ҳолатига 12,1 млрд сўм тўланган эди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, камчиликлар тузатилиши ҳамда уларнинг қарздорлиги камайиши бўйича ўзгаришлар инобатга олиниб, қолган кешбек суммалари ҳам тўлаб борилмоқда, деб ёзади Давлат Солиқ кўмитаси.
Тадбиркорлик субектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар тузатилганлиги боис истеъмолчиларга яна 6,3 млрд сўм кешбек тўланди.
Натижада 26-март ҳолатига феврал ойи учун кешбек тўлаб берилган фуқаролар сони 183 052 нафарга, уларга тўланган сумма 18,4 млрд сўмга етди.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йил 1-январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1 фоиз кешбек қайтарилмоқда.
Бунинг учун истеъмолчилар харид чекининг ҚР-кодини “Солиқ” мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказишлари лозим. Автомобил, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун олинган харид чеклари бундан мустасно.