ДУНЁ

Будапештдан урушга қарши ноодатий акция

Будапештда қамалда қолган Мариуполнинг ҳалок бўлган аҳолисига бағишланган ноодатий акция бўлиб ўтди.

BBC News’нинг ёзишича, фаоллар машҳур Холокост ёдгорлиги ўрнатилган «Дунай қирғоғидаги эски поябзал»лар ўрнига 300 га яқин янги поябзал қўйишди.

Маълумотларга кўра, 16 март куни драма театрига снаряд тушиши оқибатида шунча одам ҳалок бўлиши мумкин эди. Сабаби теарт ертўласида урушдан сақланаётган 300 га яқин одам бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan