ЖАМИЯТ

Термиз шаҳридан ташқари бошқа айрим туманларда ҳам карантин талаблари ўзгарди

Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматидан хабар берилишича, 13 июндан бошлаб Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Термиз туманлари ва Термиз шаҳрида транспорт воситалари ҳаракатланишига қизил ҳудудлардаги тартиб жорий этилди. Бир оз аввал Термиз шаҳри ҳудудига автомобиллар кириб чиқиш бугундан эътиборан, фақатгина соат 6.00 дан 9.00 гача, кечки пайт соат 18.00 дан 21.00 гача амалга оширилиши билдирилган эди. Яқин соатларда вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги эпидемиологик вазият бўйича махсус комиссиянинг янги маълумотлари эълон қилиниши кутилмоқда. Диёр24да янгиликларни кузатиб боринг.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan