ЖАМИЯТ

“Қоним оқиб турганда, бемор болалар кўз ўнгимдан ўтди …”

 

Вилоят қон қўйиш станцияси томонидан ўтказилган “Беғараз донорлик” акциясида Сурхондарё вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси   ходимлари ҳам иштирок этишди. Станция мутасаддиларининг маълум қилишларича, топширилган мазкур қон препаратлари онкология ва гематология шифохоналарида даволанаётган бемор болалар учун беғараз ёрдам сифатида берилмоқда. Албатта, бу каби ташаббуслар ва кўрсатилган беғараз ёрдам эвазига бемор болалар ва уларнинг оила аъзоларига беҳад қувонч бағишлайди. Дардманд ўғил қизларнинг тузалиб соғлом ҳаётга қайтишларига ёрдам беради.

– … бемор болалар кўз ўнгимдан ўтди. Агар менинг ёрдамим уларнинг тузалишига, майли биргина кулгусига сабаб бўлсаям, бундан хурсанд бўламан, – дейди ФВБ ходими Маржалол Авазов.

14 июн-донорлик куни муносабати билан ўтказилаётган “Беғараз донорлик” акцияси давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan