ЖАМИЯТ

30-июл – «Халқлар дўстлиги куни»

30-июл – «Халқлар дўстлиги куни» муносабати билан Шеробод туманидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар оромгоҳида Шеробод туман ҳокимлиги, «Маҳалла » хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ижодий жамоаси томонидан тайёрланган бир-биридан ажойиб чиқишлар намойиш этилиб, оромгоҳда ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказаётган бир гуруҳ Сурхондарёлик ҳамда Қорақалпоғистонлик болажонларга ташаббускорлар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари улашилди.

Айни вақтда оромгоҳда 4-навбатда 150 нафар Сурхондарёлик, 100 нафар Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманидан келган болалар дам олишмоқда. Икки ҳудуд болажонлари бир ерда жам бўлиб ўйнаб-кулишмоқда, мароқли ҳордиқ чиқаришмоқда.

Улар орасидаги ўзаро дўстлик ва аҳиллик албатта, юртимиздаги тинчлик нашидаси демак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan