ЖАМИЯТ

Ангорлик ёшлар учун яна бир имконият

Буни Ангор туманида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Усмон Турапов, сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари ва мутасаддилар иштирок этди. Дастлаб, эзгу мақсад олдидан дуога қўл очилди.

Мазкур тақдимотда “Angor-city” кооперативи ташкил этилиб, 1 гектар ер майдонда иссиқхона қурилиши таъкидлаб ўтилди. Режага кўра туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ажратилган 670 млн сўм субсидия эвазига бандлиги таъминланмаган 100 нафар ёшга 1 сотихдан иссиқхона қурилади.

Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар сабаб туманнинг экспорт салоҳияти янада ошади. Шунингдек, ички бозорларимиз йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланади. Энг муҳими, 100 нафар ёшлар учун янги иш ўрни яратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan