ДУНЁ

Женевадаги Же-До фаввораси яна ишламоқда

Дунёдаги энг катта фавворалардан бири ва Женевадаги энг машҳур сайёҳлик маскани бўлган Же-До фаввораси узоқ муддатли карантиндан кейин яна ишлай бошлади. Коронавирус пандемияси туфайли у 20 март куни тўxтатилганди. 27-апрелдан бери Швейцария карантин чекловларини босқичма-босқич бекор қилмокда. Учинчи босқич яъни 6 июндан бошлаб мамлакатда одатий турмуш тарзи деярли тикланди. Бу ерда икки метрлик ижтимоий масофани саклаш талаблари ўз кучида қолади, ёзда машхур бўлган дам олиш масканларида, масалан, сузиш хавзалари ва истироҳат боғларида санитария чекловлари ўз кучида қолган.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan