ДУНЁ

Қўшма Штатлар Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ Украинага 400 миллион доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам ажратади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилди.

Politico хабарига кўра, янги пакетга АҚШ захираларидаги қуроллар, жумладан, янги Патриот ракеталари, Стингер ракеталари, Бредли жанговар машиналари, миналардан ҳимояланган машиналар, танкга қарши Жавелин тизимлари ва бошқа ўқ-дорилар киради.

Аввалроқ, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 20 апрел куни Киевга 61 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. АҚШ Сенати ва президенти бу қарорни маъқуллади.

10-май, жума куни Россия Украина ҳудудига янги ҳужумлар тўлқинини бошлади. Хусусан, Россия армияси Харков вилояти шимоли-шарқида қуруқликдан ҳужум уюштирди. У ерда уларни Украина ўз қўшинлари ва артиллерияси билан кутиб олди. Украина Мудофаа вазирлиги ҳужумни қайтариш учун ҳудудга тезкор захира бўлинмаларини юбораётганини маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan