ДУНЁ

Песков Россия ва Эрон савдода доллардан воз кечишини айтди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Теҳрон билан савдода долларда воз кечишини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Песковнинг сўзларига кўра, Эрон ва Россия бир-бирига дўст ва томонлар муносабатларни қадрлаб, уларга катта эътибор беради. «Икки давлат президентларининг доимий мулоқотдалиги қувонарли ҳолат», — дейди у. Кремл расмийси сўнгги бир неча йил ичида икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшимча туртки берилганини қайд этган.

Сиёсатчи Россия ва Эрон санкциялар оқибатларини минималлаштириш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятига эгалигини айтган.

«2021 йили икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ҳажми тўрт миллиард АҚШ долларидан бироз ошди, аммо уларни АҚШ долларида ҳисоблаш нотўғри бўлиши мумкин», — дейди Путининг матбуот котиби.

Песков вақт ўтиши билан Москва ва Теҳрон банк-молия соҳасидаги ҳамкорлик ривожланиб бориши сабабли АҚШ долларидаги ҳисоб-китоблардан воз кечиб, бошқа валюталарга ўтишини таъкидлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan