TA'LIM

1 СЕНТЯБРДАН ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ ТЎЛИҚ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган.

Унга кўра, 2022/23 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

“Шўрчи Мафтуна Дизайн” корхонасида ўқувчиларнинг замонавий ягона мактаб формаси тайёрланмоқда. Тумандаги барча умумтаълим мактабларининг 7, 8, 9, 10, 11-синф ўқувчилари учун ўзига хос, бир-бирига ўхшамайдиган форма андозалари тайёрланган “Шўрчи Мафтуна Дизайн” корхонасида тайёр маҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тайёрланган замонавий мактаб формалари сифатли шу билан бирга қулай нархларда сотилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan