Тиббиёт фанлари доктори, профессор Илҳан Метин Даg’сую Термиз иқтисодиёт ва сервис университети тиббиёт факултетининг декан ўринбосари лавозимида иш фаолиятини бошлади.
Илҳан Метин Даg’сую тиббиёт йўналиши ўқув жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш ва ривожлантириш ишларига
масъул бўлади. Шунингдек, Туркия ва бошқа хорижий мамлакатлардан тажрибали профессор-ўқитувчиларни ўқув машғулотлари ўтказишга жалб этиш ишларини ҳам бажаради.