ЎЗБЕКИСТОН

«Зўр ТВ» телеканали ҳудудига портловчи модда ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди

Тошкент шаҳрида жойлашган «Зўр ТВ» телеканали ҳудудига портловчи модда ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар юзасидан тезкор текширув ўтказди.

Маълум бўлишича, 6 июль куни соат 08:56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги «Зўр ТВ» телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борган. Ҳудуд ўрганилганда портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмаган, хабар ўз тасдиғини топмаган.

Ҳозирда телеканал ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan