ЎЗБЕКИСТОН

“Салимбой” қамоққа олингани айтилмоқда

Тошкент шаҳрида “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев қамоққа олингани хабар берилди.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов Салимбойнинг қамоққа олингани ҳақидаги хабарни изоҳлар экан “Аниқлаштириб, маълум ҳажмда расмий бериб боряпмиз. Янгилик бўлиши билан эълон қиламиз”, — деди. Ҳамда ҳолат расмий ахборотда очиқланишини билдирди.

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Салимбой Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида гумон қилиниб, қўлга олинган. Яна бир манбага кўра, Салим Абдувалиев Тошкент шаҳрида жойлашган “оқ уйи”дан олиб кетилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan