STATISTIKA ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда помидор нархи сўнги беш йиллик рекордни янгилади

Ўзбекистонда декабрь ойи ҳолатига кўра 1 кг помидорнинг ўртача улгуржи нархи 19 минг сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда EastFruit таҳлилчилари маълум қилди.  

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил 6 октябрдан 1 декабргача Ўзбекистонда 1кг помидорнинг ўртача улгуржи нархи 4000 сўмдан 19 000 сўмгача (0,33$ дан 1,55$ гача) қимматлаган. Бу кўрсаткич айни пайтда помидор қиймати октябрь ойининг биринчи ўн кунлигидагидан 4,8 бараварга кўтарилганини билдиради.

Ўзбекистонда икки ойдан бери помидорнинг нархи доимий равишда ошиб бормоқда. Таҳлилчилар помидорнинг ҳозирги улгуржи нархи сўнгги беш йилдаги энг юқори даражага етганини айтмоқда.

«Ушбу маҳсулот нархининг ошишига иссиқхоналар учун газ таъминотидаги муаммо сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли август ва сентябрь ойларида Ўзбекистон фермер хўжаликларида камроқ помидор етиштирилган», дейилади ушбу таҳлилда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan