ЎЗБЕКИСТОН

Самарқандда қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайдиган станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Бугун, 24 май куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.Ушбу электр станция йилига 260 млн киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.Қайд этилишича, умумий қиймати 100 млн долларига тенг мазкур лойиҳа Франциянинг “Total Eren” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.Мазкур станция Ўзбекистон тарихида қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергиясини ишлаб чиқарадиган иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ҳисобланиб, айнан ушбу қувватдаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида ишга туширилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan