ЎЗБЕКИСТОН

Пенсияларнинг ўртача миқдори 1,1 млн сўмга етказилди ва ўтган йилга нисбaтан 16 фоизга ўсган

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки бараваригача оширилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг пенсия миқдорларини мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошириб борилишини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Ўтган йил давомида:

– пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари 14 фоизга оширилиб минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслиги таъминланди;

– минимал истеъмол харажатлари миқдоридан (500 минг сўмдан) юқори миқдорлардаги пенсия ва нафақалар эса 12 фоизга оширилди;

– ногиронлик пенсия ва нафақаларининг энг кам миқдори эса 440 минг сўмдан 698 минг сўмгача яъни 1,6 бараварга оширилди.

Бундан ташқари тўловларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонларига асосан, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки бараваригача оширилди.

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди.

Мазкур Фармонга асосан, 2022 йил декабр ойида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан яъни 3 240 000 сўмдан юқори бўлган 371 минг нафар пенсия олувчиларинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва пенсияси ошадиган фуқароларга 2022 йилнинг декабрь ойида СМС хабар жўнатилди.

Ушбу тартибнинг жорий этилиши юқори иш ҳақи олган ва пенсия тизимига юқори ҳисса қўшган фуқароларга муносиб пенсияларни тайинлаш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг унумли меҳнат қилиб кўпроқ ҳақ олишига қизиқишини ошириш, яширин иқтисодиётдан чиқишга, мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилишда ва ривожлантиришда фаол иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади.

Юқоридаги амалга оширилган ислоҳатлар натижасида ёшга доир пенсия олувчиларнинг ўртача миқдори 2023 йил 1 февраль ҳолатига 1,1 млн.сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоиз ўсган.

Бугунги кунда,

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 500 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 633 000 сўм;
  • ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 698 000 сўм;
  • меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 698 000 сўмни ташкил этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan