ЖАМИЯТ

Наманганда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди

Жорий йилнинг 28 июн куни Наманган вилояти Мингбулоқ туманида сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 11:13 да туманнинг “Қўғаликўл” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Мазкур ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган 320 дона престланган сомон ортилган Мерcедес-Бенз 817 маҳаллий электр симларига тегиб кетиш оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида транспорт воститаси билан бирга 200 дона престланган сомон ёниб кетган.
Хабарга кўра, ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan