ДУНЁ

Бельгиядаги АҚШ ҳарбий базасида нарколаборатория топилди

Белгиядаги Америка Қўшма Штатларининг 20 тагача ядро қуроли сақланадиган Кляйне Брогел ҳарбий базаси ҳудудидан гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарадиган лаборатория топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.


Белгия прокуратураси маълумотларига кўра, лабаратория ўтган ҳафта аниқланган. Лаборатория гиёҳванд моддаларни оммавий ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Уни ташкил қилишда гумонланган, НАТО ҳарбий хизматчиси бўлмаган 2 киши қўлга олинган.


Базадан нафақат Белгия ҳарбий-ҳаво кучлари, балки АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам фойдаланади. 2019 йилда Белгия парламенти депутати Самуел Коголати у ерда НАТОнинг 10 дан 20 тагача ядровий каллаклари сақланганлигини маълум қилди.
Аввалроқ, Кляйне Брогел ҳарбий базаси ядровий қуролга қарши намойишчилар томонидан бир неча бор нишонга олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan