ЖАМИЯТ

«Перевод» бўйича кенгроқ тушунтириш берилди

Қуйидаги тушунтиришларимиз Президент қарорига асосланган, яъни расмий кучга эга.

1️⃣Бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишни кўчириш

Бундай ҳолда фақат 2 та вазиятда рухсат берилади:

1) талаба оила қурса ва турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга кўчмоқчи бўлса;

2) давлат хизматчиси иш юзасидан бошқа ҳудудга кўчса ва турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзандининг ўқишини ўша ҳудудга кўчирмоқчи бўлса (ишга кирган вазирлик хати асосида).

❌Бошқа ҳолда “ички перевод”га рухсат йўқ. Бошқа ҳудудга ҳам, ўз ҳудудидаги бошқа ОТМга ҳам.

2️⃣ Хориждан ўқишни кўчириш

Бунда ўтган йилги тартиб сақланиб қолган:

1) мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади;

2) ўтиш балини тўплай олмаса, супер-контракт шартлари асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади;

3) хориждан мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

3️⃣ Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш

Бунда ҳам ўтган йилги эскича тартиб сақланиб қолган:

1) мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади;

2) ўтиш балини тўплай олмаса, супер-контракт шартлари асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади;

3) мос ва турдош бўлмаган йўналиш учун эса бир марталик «супер-контракт» тўлаб кўчириши мумкин.

4 Давлат ОТМдан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни давлат назорат қилмайди, бунинг тартибини нодавлат ОТМларнинг ўзи мустақил белгилайди. Нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш мумкин ёки мумкин эмаслигини ўша ОТМнинг ўзидан аниқлаштиринг.

5 Нодавлат ОТМдан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни ҳам давлат назорат қилмайди, тартибини кўчирмоқчи бўлинаётган нодавлат ОТМдан аниқлаштириш керак.

6 Хориждан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни ҳам давлат назорат қилмайди, тартибини кўчирмоқчи бўлинаётган нодавлат ОТМдан аниқлаштириш керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan