ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда ўттизга яқин вазирлик ва идора раҳбарларининг оммавий қабуллари давом этмоқда

Президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳи таркибидан ўрин олган Халқ қабулхоналари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ўттизга яқин вазирлик, қўмита ва ташкилотлар раҳбарларининг оммавий қабуллари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Ҳалилилло Тўрахаджаев томонидан 11 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ўтказилган сайёр қабулда жами
23 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 13 таси жиноят ишлари бўйича,
7 таси фуқаролик ишлар бўйича, 2 таси маъмурий ишлар бўйича ҳамда 1 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Жами 23 та мурожаатлардан 16 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 7 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди.

Жиноят ишлари бўйича судлар: жазодан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича киритилган тақдимномалар асосида суд томонидан тайинланган жазоларни ўтаётган маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди ҳамда суд томонидан тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар: иш ҳаққи, алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, яраштирилди.

Сурхондарё вилоят суди Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan