ДУНЁ

АҚШ Қуролли кучлари қўмондони Ўзбекистон Мудофаа вазири билан учрашди

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда ҳамкорликни муҳокама қилди.

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг қўмондони Майкл Эрик Курилла раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Курбонов билан учрашди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Учрашув Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида 13 июнь куни бўлиб ўтди. Қабул давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда тенглик, ишонч ва ҳурмат, ўзаро манфаатларни инобатга олиш каби принциплар асосида ривожланаётгани, стратегик шериклик даражага етгани, тинчлик ва барқарорликка таҳдид ҳисобланган экстремизм, диний радикализм, халқаро терроризм ҳамда бошқа трансмиллий хавфларга қарши курашишда АҚШ билан мақсадлар бир экани таъкидлаб ўтилди.

: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шунингдек, икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати, жумладан ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашда икки томонлама ҳамкорлик муносабатларининг муҳокама қилинди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Аввалроқ Ўзбекистон АҚШдан 8,54 миллион долларга разведкачи учувчисиз ҳарбий аппарат сотиб олиши ҳақида хабар берилганди. Мудофаа вазирлиги ушбу маълумот юзасидан муносабат билдирган

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan