ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистондаги “заправка”ларда 43 та ҳолатда бензин 10 дан 740 миллилитргача ёқилғи тўлиқ қуйилмагани аниқланган

Ўзбекистонда 25-28 май кунлари 117 та ёқилғи қуйиш шохобчаларида маҳсулотлар савдоси амалга оширилиши текширилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, умумий ҳажми 393 минг литр бўлган ёқилғиларни сотишда турли қонунбузарликлар аниқланган. Маълум бўлишича, 230 минг литр нефт маҳсулотлари сифат стандартларига жавоб бермайди. Шунингдек, 150 минг литр миқдорида нефт маҳсулотлари етишмаслиги ва 13 минг литрдан ортиғи аниқланган.

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда 43 та ҳолатда ҳар 10 литр нефт маҳсулотлари учун 10 дан 740 миллилитргача ёқилғи тўлиқ қуйилмагани аниқланган.

Шу билан бирга, ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини текширишда аниқланган 450 га яқин техник ва метрологик камчиликлар мақбул деб топилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Андижон вилояти, Сурхондарё вилояти, Тошкент вилоятида аниқланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan