ЎЗБЕКИСТОН

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 29 май куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда  шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.  

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига  18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига  18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда  шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда  шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 10-15, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел келиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда  шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6-11, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

28-29 май кунлари  республикамизнинг баъзи жойларида  шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача тезлашиши мумкин.

28 майда айрим  тоғли туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли  ёмғир ёғиши мумкин.

28-29 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида  сел келиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan