
Бугун, 9 июль мамлакатимизда муҳим сиёсий воқеа — муддатидан илгари ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилаётган муҳим сиёсий кампанияни юқори савияда ташкил этиш учун воҳада 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси тузилди ва сайлов куни фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, овоз бериши учун 861 сайлов участкаси шакллантирилди.
Округ ҳудудидаги 861 та сайлов участкаларида сайловчилар 1415767 нафарни ташкил этади. Уларнинг 8273 нафари илк марта сайловда қатнашаётган ёшлардир.

Термиз шаҳридаги Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида жойлашган 260-сайлов участкасида Шодлик маҳалласида яшайдиган 2 минг 659 нафар сайловчи овоз беради. Айни пайтда улар сайлов участкасига келиб, ўз истак-иродасини эмин-эркин ифода этмоқда.


260-сайлов участкасида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган фуқароларнинг 161 нафари муддатидан олдин овоз беришди.
Вилоятнинг биринчи раҳбари Улуғбек Қосимов ҳам мазкур сайлов участкасида энг муносиб номзод учун овоз берди.