Ҳарбий тадбирлар

Хайраобод гарнизонида “Қўмондон қабули” бўлиб ўтди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайраобод гарнизонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан “Қўмондон қабули” бўлиб ўтди.

Унда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, Денов туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази, оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўлими раҳбарлари, Жанубий оператив қўмондонлиги маъсул офицерлари, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи иштирок этди.

Бугунги кунда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва уларнинг фарзандлари учун қулай шарт-шароит яратиш давлатимиз раҳбари томонидан етарли даражада имкониятлар берилмоқда, – деди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов. Сизларга бир таклифим бор уйингизда ҳар доимо фарзандингиз олдида китоб варақлаб уни китобга бўлган қизиқишини уйғотишингиз мумкин, шу билан биргаликда фарзандингиз бўш вақтида телевизор орқали ингилиз тилида мултфильм намойиш этиб уни ингилиз тилини ўрганиши учун қулайлик яратиб берган бўласиз бунинг учун албатта сизлардан эътибор талаб қилади холос деб таъкидлаб ўтди.

Қўмондон қабулида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари уй-жой масаласи, иш билан таъминлаш, турмуш ўртоғининг хизмат вазифасчини ота-онаси яшаётган ҳудудга давом эттиришги кўмаклашиш каби масалалар ўртага ташланди.

Қўмондон қабули Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги барча ҳарбий қисмларда режага асосан ўтказилиб келинмоқда дейди, – округ кадрлар бўлими катта офицери подполовник Умид Очилдиев. Қабул давомида бўлган мурожаатлар ўша ернинг ўзида ҳал қилиб бериляпди уларга тушунчалар берилиб келинмоқда. Бунинг учун алббат ҳарбий хизматчиларимизнинг оила аъзолари миннатдорчилик билдириб қолишяпди.

Округ қўшинлари қўмондони томонида ҳарбий қисм командирига ҳарбий шаҳарчада тўгараклар сонини кўпайтириш ҳамда спортни ривожлатириш бўйича кўрсатма берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan