ЎЗБЕКИСТОН

9 ойда пенсия тўловлари учун бюджетдан 11,6 трлн сўм трансфертлар ажратилди

Пенсия жамғармасининг 2024 йил январь-сентябрь ойларида даромадлари ижроси 33 трлн 756,2 млрд сўмни ташкил этди. Шундан, солиқлардан ташқари тушумлар миқдори 50,8 млрд сўмни ташкил этади. Бунинг натижасида, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 2 трлн 173,1 млрд сўм сақланишига эришилган.

Тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида эса мазкур даврда давлат бюджетидан 11 трлн 565 млрд сўм трансфертлар ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Жамғарма январь-сентябрь ойларида фуқароларга давлат пенсияларининг барча турлари учун тўловлар 46 трлн 183 млрд сўмни ташкил этгани ҳақида маълумот берилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan