Uncategorized

Германияда мавсумий (бир йиллик) меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиядаги ҳамкор ташкилот билан ҳамкорликда меҳмонхона, гастрономик туризм ва кўнгилочар истироҳат боғларидаги бўш иш ўринларини таклиф қилади.

Иш тури:
1) Меҳмонхонада ёрдамчи;
2) Ресторан хизматчиси;
3) Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.

Фуқаролар иш берувчи томонидан танлов асосида юқоридаги бўш иш ўринларига танлаб олинади.

Ойлик маоши – 1800-2400 евро (brutto).

Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.

Номзодлар учун талаблар:

? 22-35 ёш;
? Немис филологияси, туризм ва гастрономия йўналишидаги диплом;
?Гёте институтининг B1 даражасидаги немис тилини билиш сертификати (кейинроқ тақдим қилса ҳам бўлади);
?судланмаган бўлиши лозим.

Дастурда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш

? Қуйидаги ҳужжатларни юклаш лозим:

а) хорижга чиқиш паспорти;
б) бакалавр дипломи;
с) немис тилидан B1 сертификати (немис филологияси бўйича бакалавр дипломи);
д) тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида).

Мурожаат учун: (71) 202-33-55.

Ушбу йўналиш бўйича 2022 йил учун номзодлар йиғиб бўлинди. Лекин Сиз 2023 йил учун рўйҳатдан ўтишда давом этишингиз мумкин!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan