ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

▪️ 2022-2026 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг шаҳар ва туманлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар параметрлари

▪️ аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”;

▪️ вилоят шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”;

▪️ саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;

▪️ 2022 йилда вилоятда муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;

▪️ вилоятнинг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

Комплекс дастурга асосан Сурхондарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,7 баравар, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,9 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баравар, хизматлар ҳажми 2,3 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,7 бараварга оширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan