ЎЗБЕКИСТОН

ИҚТИСОДИЙ МАВЗУЛАРНИ ЁЗИШ ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ҲАҚИҚАТДАН МУРАККАБМИ?

Шу йилнинг 2-4 март кунлари Тошкент шаҳридаги “KROKUS PLAZA“ меҳмонхонасида Ўзбекистон Журналистларини қайта тайёрлаш маркази томонидан “Ўзбекистон журналистлари ва блогерларининг иқтисодий журналистика бўйича салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.


Иқтисодий мавзуларда ёзишда журналистлар иқтисодий билимларининг етишмаслиги, сонлар билан ишлашнинг мураккаблиги, иқтисодий атамаларнинг ўз ўрнида қўлланилмаслиги, маълумот олишдаги тўсиқлар ва шу каби қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Ушбу семинар давомида мазкур камчиликларнинг олдини олиш йўллари назарий ва амалий кўникмалар ҳамда машғулотлар орқали ўргатилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan