ЖАМИЯТ

1 сентябрдан барча туман (шаҳар)лар кесимида “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади

2022 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Намунали мактаб” рейтингини шакллантирилади ва эълон қилиб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

“Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Президент Қарорига кўра, рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади.

Бунинг учун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади ҳамда уларнинг хулосаларига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

Рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan