ҚИЗИҚАРЛИ

«Тошкент-Москва» йўловчи поезди туя билан пойга қилди

«Тошкент-Москва» йўловчи поезди Астрахан вилоятидаги Россия-Қозоғистон чегараси яқинида, темир йўл устида  югуриб кетаётган туя туфайли 44 дақиқага кечикди, деб хабар беради РИА Новости Волга темир йўлининг матбуот хизматига.

Аввалроқ Интернетда фойдаланувчининг поезд олдида темирйўл линияси бўйлаб югуриб келаётган ва ҳайдовчининг сигналларига жавоб бермаётган  туяни тасвирга олгани видеоси пайдо бўлган эди.

Камера  ортидаги одамнинг таъкидлашича, дастлаб туя соатига 22 км тезликда югурган, кейин у тезликни  13 км / соатга туширган, шундан кейин  ётиб, йўлни тўсиб қўйиши мумкин деган хавотир пайдо бўлган.  Ҳодиса Приволжский  темир йўлида содир бўлганига аниқлик киритилди.

«Астрахань вилояти Темир йўлларнинг Кигаш-2 перегонида Тошкент-Москва йўналишидаги  349-сонли йўловчи поезди, туя темир йўл орқали юриб келганлиги сабабли кечикиб кетди. Туя  поезд билан бир хил йўналишда Ҳаракатланаётган эди. Ҳайдовчи овозли сигналларни берди ва секинлашишга мажбур бўлди. натижада поезд  манзилга   44 дақиқага кечикиб келган» – деб хабар беради темир йўл агентлиги ходими .

Бу  воқеа 5-январь куни тушда содир бўлганлигини ва бошқа поездлар жадвалига таъсир қилмаганлигини аниқланди.