ДУНЁ

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ҳалок бўлгани бўйича хабар тарқалмоқда. 

Унга кўра, Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни Қирғизистоннинг уч фуқаросига қарши қурол ишлатган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига асосланиб хабар берган.

Ҳодиса Жалолобод вилояти, Ола-Буқа тумани, Актам МФЙнинг Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ола-Буқа туманидаги шифохонага етказилган. Беморлар ўша ерда ҳушларига келмай вафот этдилар, дейилади хабарда.

Икки давлат чегара вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида учрашув ўтказган. Ҳодиса юзасидан тезкор текширув тадбирлари бошланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan