Uncategorized

Ўзбекистон 3 ойда 700 283 дона телефон импорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида хориждан қиймати 49,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 700 283 дона мобил телефон импорт қилган.

✅ Телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 260 878 донага ошган.

?Ўзбекистон 9 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

✅ Ўзбекистон 3 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 533 704 дона

— Вьетнам – 92 639 дона

— Ҳиндистон – 36 698 дона

— БАА – 33 620 дона

— Қозоғистон – 3 518 дона

— Корея – 86 дона

✅ Ойлар кесимида телефон импорти:

— январь ойида – 129 766 дона

— февраль ойида – 284 461 дона

— март ойида – 286 056 дона

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan