САЛОМАТЛИК

Болаларда сут тишлари қачон чиқади?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

✔️ Марказий курак тишлар: Юқориги курак тишлар 7-12 ойликда, пастки курак тишлар эса 6-10 ойликда чиқади.

✔️ Ён курак тишлар: Юқориги ён курак тишлар 8-12 ойликда, пастки ён курак тишлар эса 7-15 ойликда чиқади.

✔️ Қозиқ тишлар: Асосан 15-21 ойликда чиқади.

✔️ Катта озиқ тишлар: Юқориги катта озиқ тишлар 24-30 ойликда, пастки катта озиқ тишлар эса 21-31 ойларда чиқади.

✔️ Кичик озиқ тишлар: Юқори қисмидагилар 14-18 ойликда, пастки қисмидагилар 12-17 ойликда чиқади.

❗️Шундай бўлса-да, ҳар бир организм индивидуал бўлганлиги сабабли ушбу вақтлар ўзгариши мумкин. Тиш чиқиш вақтлари наслга, организмда кальций ва витаминлар миқдорига ҳам боғлиқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan