Бутун умрини Журналистикага, Газета ва Оммавий Ахборот Воситаларига бағишлаган устоз журналист Бахтиёр Эркабоевич Кенжабоев 76 ёшида вафот этди. Устоз журналист Бахтиёр Кенжабоев 1944 йилда Термиз туманининг «Намуна» жамо хўжалигида туғилган. Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини тамомлаб, Сурхондарё вилояти газеталарида фаолият бошлаган.Узоқ йиллар «Ленин байроғи» ҳозирги «Сурхон тонги» газетасида самарали фаолият юритган. Шундан сўнг журналист Бахтиёр Кенжабоев Республика нашри «Қишлоқ ҳаёти» газетасининг ўз мухбири вазифасига тайинланади. Устоз Бахтиёр Кенжабоев бу отахон газетада ҳам узоқ йиллар самарали хизмат қилган. Бир неча йил Сурхондарё вилоят ҳокимлигида ҳам масъул соҳаларда ишлади. Узоқ йиллар, то нафақага чиққунигача Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг раиси лавозимида фаолият юритди. Телевидение соҳасига раҳбар бўлган журналист, ёш журналистларга чинакам устозлик қилиб, катта мактаб яратди. У кишидаги ғамхўрлик, меҳр-оқибат биз ёшлар учун доимо ибрат мактаби бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз. Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг ҳудудий яхлитлиги ва ободонлаштирилишининг бош ташкилотчиларидан бўлиб, энг аввало, ичимлик суви ва суғориш тармоқларини йўлга қўйди. Телевидение ҳовлиси кўкаламзорлаштирилиб обод гўшага айланди. Устоз ўз фаолиятлари даврида телерадиокомпания ходимларининг жонкуяр раҳбари ва ҳурматли отахонига айланди. Бахтиёр Эркабоевич Кенжабоевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик бидирамиз. Устознинг порлоқ хотираси қалбларимизда ҳамиша барҳаётдир.
ОММАБОП
-
АҚШ Россия билан урушадими? Байден жавоб берди
Iyun 1, 2022By Diyor24Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмоқчи эмас, агар НАТО кучларига ҳужум қилинмаса, Вашингтон Украинадаги ҳарбий операцияга бевосита аралашмайди. Бу ҳақда... -
Ишонч телефонлари рўйхати
Iyul 15, 2020By Diyor24Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – (71) 239-85-59; Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси... -
Бош оғриғининг 7 хил тури
Avgust 21, 2020By Diyor24Ер шарида бош оғришига шикоят қилмаган одам топилмаса керак. Бош оғриғининг қайси тури жиддий касалликка ишора қилади, қайси тури эса... -
Соч тўкилиши сабаблари ва давоси
Yanvar 16, 2020By Diyor24Соч турли сабаблар билан тўкилиши мумкин. Биринчи навбатда, сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш, мисол учун соч ювишда, бўяшда, турмаклашда йўл... -
Қўл нега увишади?
Avgust 21, 2020By Diyor24Қўлнинг увишиб қолишига томирлар хасталиги, қўлдаги нерв касаллиги ёки орқа мия бўйин қисми нерв пўстлоқларининг таъсирланиши, ички органлар хасталиги, масалан,... -
Оёқлар нега шишади?
Avgust 7, 2020By Diyor24Оёқлар шиши – инсон саломатигида муаммолар борлиги ҳақида маълумот беради. Оёқларнинг катталашувининг биринчи сабаби - бу танада сувнинг ушланиб қолиши натижасидаги шиши...