ИЛМ-ФАН

Ўқув йили якунида 5-6-7-8 ва 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.

Умумтаълим муассасаларида ўқув машғулотлари 25 май куни тугайди ва 9- ва 11-синф ўқувчиларини якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади.

Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари учун “Жисмоний тарбия” фанидан якуний назорат имтиҳонлари 2-7 май саналаридан 11-14 май кунларига кўчирилади.

Ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларида эса босқичли имтиҳонлар уларнинг ички низомларига мувофиқ ихтисослашув фанлари доирасида амалга оширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan