Uncategorized

Сурхондарё. Узун туманида шифокор автомобиль йўқлиги учун чақирувга пиёда бораётгани маълум бўлди

Сурхондарё вилоятида шифокор фуқаролар чақирувига пиёда боришга мажбур бўляпти. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Ижтимоий тармоқларда Узун туманидаги тез ёрдам хизматида автомобиль йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шу сабабга кўра, шифокор беморларгача пиёда боришга мажбур бўлмоқда.

Ҳозирча ССВ ушбу хабарга муносабат билдирмади. Вазирлик яқин вақтда бунга изоҳ бериши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan