Uncategorized

95 ёшли қиролича Елизавета тахтга ўтирганининг 70 йиллигини нишонлади

ЛОНДОН – Букингем саройида найза ва мушак тутган 250 га яқин эркак ва аёл барабан садоси остида тантанали равишда юрди, деб ёзди NBC news.

Ёрқин рангли либослар кийиб, ёш болалардан тортиб катталаргача бўлган маршчилар полк бўйлаб саф тортдилар ва «Яшасин подшоҳ!», деб қичқирди.

Қирол армияси, якшанба куни, 1649 йил 30 январда парламент билан келишмовчиликдан кейин боши кесилган қирол Чарлз 1 қатл этилганини хотирлади. Мамлакатда кўпчилик монархия билан ипсиз боғланган. Бу шунингдек, дунёдаги энг мустаҳкам оилалардан бири бўлган Британия қироллик оиласи нотинч тарихга эга эканлигини эслатиб туради. Бу йил тахтга ўтирганига 70 йил тўлаётган қиролича Елизавета II 400 йил аввал Чарлз 1 каби хавф остида қолмасада, бугунги монархия ўзига хос даврни белгиловчи муаммоларга дуч келмоқда.

«Мен, кўпчилигимиз каби, монархияни қўллаб-қувватлайман ва буни сарой олдида қилиш ҳайратланарли», деди 10 йилдан бери Қирол армиясининг бир қисми бўлган 35 ёшли Меган Ханна.

Бугунги монархия ҳақида Ханна шундай деди: «Вазият ўзгараётганга ўхшайди».
Платина юбилейи сифатида танилган қироличанинг юбилейи нафақат қироличанинг узоқ ҳукмронлигини, балки унинг кекса ёшини, яъни 95 ёшини ҳам таъкидлаш учун хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, Қироллик  оиласининг юқори мартабали аъзолари, қироличанинг набираси шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Мегҳан ўз рўлидан воз кечди ва ўғли шаҳзода Эндрю, АҚШ фуқаросининг жинсий зўравонлик даъвосига дуч келди. Буларнинг барчаси қироллик хонадони учун бир қанча синовли кунларни тақдим қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan