Uncategorized

Қариндошлар орасида тузилган оилаларнинг қарийб 25 фоизида ногирон фарзанд туғилган

2021 йилнинг май-июнь ойларида республиканинг 200 та туманида 6 974 та фуқаролар йиғини раислари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилган. Унинг мақсади қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг сабабларини ўрганиш бўлган.

Унда бундай оилаларнинг 25,2 фоизида зиддият ва низолар учраб тургани, 24,9 фоизида ногирон фарзандлар борлиги, 8,9 фоиз қариндошлик асосида қурилган оилаларда муаммолар мавжудлиги ва доимий қуда-андачиликдаги келишмовчиликлар бўлаётганлиги маълум бўлган.

Аниқланишича, қариндошлар ўртасида никоҳ аксарият ҳолларда бобо-буви ёки ота-оналарнинг ташаббуси билан бўлади.

2021 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 1136 та қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олди олинган.

Маълумот учун, Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan