Uncategorized

“UzAuto Моtors” компанияси бугундан энг харидоргир автомобилларни сотиш бўйича аризаларни қабул қилишни тўхтатди

Компания баёнотида шундай дейилади.
Ҳаммамизга маълумки, логистика муаммолари портлар ва темир йўлларда (контейнерлар 6 ойгача кечикади), шунингдек, бутун дунё бўйлаб ярим ўтказгичларни етказиб беришда узилишлар глобал автомобил саноатида узоқ давом этган инқирозга олиб келди.

Афсуски, бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмас. Кечаю кундуз ишлаб чиқариш, дилерларнинг барча саъй-ҳаракатлари ва компания ходимларининг фидокорона меҳнатига қарамай, автосалонларда навбатлар тобора ортиб бормоқда.

Жамоамиз октябр, ноябр ва декабр ойларида шартнома мажбуриятларини сифат жиҳатидан йўқотмасдан бажариш учун барча имкониятларни ишга солди. Аммо ҳар сафар компания вазиятни амалда енгиб, аввал етказиб берилмаган автомобилларни ишлаб чиқара олди ва деярли нормал иш ритмига қайтди.

Бундай шароитда Компаниянинг бошқа бир йўли мавжуд эмас, бир қатор бошқа глобал автомобил ишлаб чиқарувчилардан ўрнак олииб, вақтинча, 20.12.2021 дан 01.02.22 гача Нехиа, Спарк, Cобалт, Лаcетти автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатиб, барча куч-ғайратимизни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратилмоқда.

Айнан шу мақсадда завод белгиланган муддатда ишлайди. Бу қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлмади, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билади.

Вақтинчалик янги автомобилга буюртма бера олмаган потенциал харидорларимиздан чин дилдан узр сўраймиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan