Uncategorized

МЕНИНГ ҲАЁТИЙ ФAЛСAФAМ ЁХУД 10 ЙИЛДAН КЕЙИН ЎЗИНГИЗНИ ҚAЙСИ НУҚТAДA ТAСAВВУР ҚИЛAСИЗ?

Инсон дунёга келибдики, айнан бир касбни танлагунга қадар хилма-хил танловлар орасида қолади. Тўғрими? Ҳали эндигина мактабда ўқиб юрган чоғларимизда кимдир шифокор бўлишни, кимдир ўқитувчи бўлишни ва яна кимдир ҳарбий бўлишни орзу қилган. Эслайсизми ўша пайтларни? Инсон улғайгани сари унинг орзулари доираси ҳам кенгайиб боради ва ўз олдига улкан мақсадларни қўя бошлайди. Бир он болалигингизга қайтинг ва эслаб кўринг. 1-синфлигингизда “Келажакда ким бўлмоқчисан?” деган саволга қандай жавоб бергансиз? Энди еса ўша жавобингизни ҳозирги мақсадларингиз билан таққосланг. Сиз ҳозирда қайси соҳада ўқияпсиз-у, келажакда қайси соҳа мутахассиси бўласиз? Энг муҳими 5 йил, 7 йил келингки, 10 йилдан кейин ўзингизни қайси нуқтада тасаввур қиласиз? Бу мақсадларингизга бирма-бир эришиш учун ҳозирдан ҳаракатни бошлаш керак эмасмикан? Инсон мақсадларни тоғдек улкан қилавериши керак. Зеро ўзига нисбатан ишончи юқори бўлган инсонлар доимо биринчилар қаторида бўлишган.

Пауло Коелонинг “Aлкимёгар” асарида шундай жумла бор: “Сенинг кимлигингдан ва нима қилаётганингдан қатъий назар, қачонки сен бир нимани чин юракдан истасанг, бунга эришасан, чунки шундай истак ОЛAМ ҚAЛБИДA ҳам яралади. Ва бу сенинг ердаги насибангдир. Ёдингда тут: нимани истаётганингни доим аниқ билишинг керак”.

Aзиза Махмудова, Термиз Давлат Университети Миллий либос ва санъат факултетининг 1-курс талабаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan