Uncategorized

Термизда “Спорт ҳамма учун” шиори остида вилоят параспорт фестивали бўлиб ўтди

Бугун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Алпомиш Арена” спорт мажмуасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Спорт ҳамма учун” шиори остида вилоят параспорт фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, полковник Пўлатжон Сативалдиев нутқ сўзлаб, тизимда яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил айтиб ўтди ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари дунё бўйича ҳалқаро армия ўйинларида фаол иштирок этиб, фақат ғалабага эришиб келашаётганликларини айтиб, бугунги фестивалда ҳам чемпионларга ишониши, келажакда уларни ҳам спорт йўналиши бўйича ғолибликни қўлдан бермасликларига ишонч билдирди.

Фестивалда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмлар, ундаги замонавий техника, қурол-яроқлар кўргазмаси, фахрий қоровул, қўл жанги шахсий таркибининг саҳна чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси куй ва қўшиқлари билан иштирок этдилар.

-Бугунги фестивалга дўстларим билан ташриф буюрдик. Бу ерда мен замонавий техниклар, қурол-яроқлар тўғрисида ҳарбий акаларимдан маълумотлар олдим ва келажакда мен ҳам ўз олдимга ҳарбий хизматга боришни мақсад қилиб қўйдим- дейди, Жамшид Чориев, Термиз давлат университетининг 3 курс талабаси.

Фестивалда ғолиб бўлганларни Вилоят ҳокими ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонинг ўринбосари полковник Пўлатжон Сативалдиевлар тақдирладилар.

Ушбу фестивални ўтказишдан мақсад мамлакатимизда параолимпия спорт турларини янада оммалаштириш ва тарғиб қилиш ҳамда ёшлар ўртасида ҳарбий Ватанпарварлик туйғуларини янада камол топтиришдан иборатдир.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan