Uncategorized

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?

Мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилган.
Сурхондарё вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали ҳисобидаги газ қувурларининг умумий узунлиги 4050,030 км бўлиб, амалда фойдаланишда бўлган қисми 2397,392 км ташкил этади. Шундан 192,937 км юқори босимли, 642,630 км ўрта босимли ва 1561,825 км қисми паст босимли газ қувурлари ҳисобланади. Фойдаланишда бўлмаган газ қувурлар яъни, табиий газ таъминоти танқис ҳудудларда жойлашган турли диаметрдаги газ қувурлар узунлиги 1652,638 km.ni ташкил этади. Шунингдек, филиал ҳисобида фойдаланишда жами 2541 дона газ тақсимлаш пунктлари бўлиб, 136 дона ГТП юқори босимли, 2405 донаси ўрта босимлини ташкил қилади.

Сурхондарё вилояти буйича 2021-йилда газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режаси 3,3 км режалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 3,35 кмга ёки 100 фоизга бажарилди. Денов шаҳар мисолида қарайдиган бўлсак Денов шаҳри «Мустақиллик» кўчасидаги 0.75 км ер ости, Денов шаҳри «Мустақиллик» кўчасидаги 1,6 км ўрта ва паст босимли, Денов шаҳри «Туркистон» кўчасидаги 1,0 км ўрта босимли газ қувурлари тасдиқланган лойиҳа-пешҳисоб ҳужжатлари асосида тўлиқ мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти бўйича 2021-йилда газ қувурларини реконструкция қилиш режаси 13,2 км белгиланган бўлиб, амалда 13,4 км газ қувури реконструкция қилинди ва кўрсаткич режага нисбатан 100 % га бажарилди, жумладан туман ва шаҳар кесимлида олайдига бўлсак, Денов шаҳри «Ш.Рашидов» кўчасидаги 1,5 км, Денов шаҳри «Регистон» кўчасидаги 3,6 км, Денов шаҳри «Туркистон» кўчасидаги 2,0 км ўрта босимли, Денов шаҳри «Остонақулов» кўчасидаги 0,4 км, Денов шаҳри «Гулистон» кўчасидаги 0,8 км, Денов шаҳри «Х.Хаджаков» кўчасидаги ўрта босимли 1,7 км, Термиз шаҳри «Юлдуз» маҳалласи, «Навбаҳор» ва «Улуғбек» кўчаларидан ўтувчи ер ости ўрта босимли 1,5 км, Термиз шаҳри «Ўзбекистон» маҳалласи «Марварид» кўчасидан ўтувчи ер ости ўрта босимли 1,0 км, Термиз тумани «Янгиобод» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ўрта босимли ер ости 0,9 км газ қувурлари тасдиқланган лойиҳа-пешҳисоб ҳужжатлари асосида тўлиқ реконструкция қилинди.

Бундан ташқари вилоят бўйича 20,2 км.дан зиёд газ қувурларнинг қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан Термиз тумани «Намуна» маҳалласида қурилаётган 94 та 1 қаватли 3 хонали арзон уй-жойларга 2,0 км, Термиз шаҳри «Гулистон» маҳалласидаги 260 та аҳоли хонадонлари учун 5,7 км, Термиз шаҳри «Мангузар» маҳалласида қурилаётган 13 та 4 қаватли уй-жойлар учун 0,9 км, Денов шаҳри аҳоли хонадонларининг газ таъминотини яхшилаш мақсадида тортилаётган юқори ва ўрта босимли 0,9 км, «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ва Термиз шаҳри аҳоли хонадонларини газлаштириш учун кесими Д-219 ммли бўлган юқори босимли 11,0 км газ қувурлар қуришишлари амалга оширилди.

Мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилган тизимли ишлар натижасида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоятда газ қувурларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш филиалнинг қурилиш бўлимининг ишчи кучи ва машина-механизмлари асосида амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари 2541 дона газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтиш ва кўрикдан ўтказилди. Жумладан 11 дона газ тақсимлаш қурилмалари мукаммал таъмирланди, 38,3 км газ қувурлар коррозиядан сақлаш учун бўёқлаб чиқилди, 74,2 км ер ости газ қувурлари компрессор ёрдамида ҳаво босимида зичликка синалиб, тозаланди ва прибор усулда текшириб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 1-2-июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижрожини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Термиз шаҳар аҳолисини яъни, шаҳарнинг «Гулистон», «Каттабоғ», «Гулираъно», «Сурхон Соҳили», «Мажнунтол», «Юлдуз», «Боғишамол», «Мангузар», «Чегара», «Кокилдорота», «Намуна», «А.Навоий», «Тинчлик», «Жўйжангал», «Маърифат», «Меҳрабод» маҳаллаларида барқарор табиий газ таъминотини йўлга қўйиш мақсадида қўшимча магистрал газ қувурларини тортиш ишларини молиялаштириш, Ангор тумани «Баҳор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қорақир» АГРСдан кесими 219 мм бўлган жами 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилишини таъминлаш топшириғи берилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар мазкур объектда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиалининг «Қурилиш ва таъмирлаш» бошқармаси томонидан 15 км.дан зиёд газ қувурларнинг қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Ҳозирда ушбу объектда барча машина-механизм ва ишчи кучлари жалб қилинган ҳолда жадал суръатларда ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда бу борадаги ишлар назоратга олинган ҳолда давом эттирилмоқда.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan