Uncategorized

Термизда инсонпарварлик ёрдами маркази очилади

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш маркази очилади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Келтирилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда бу ҳақда маълум қилган. Эргашев Европа Иттифоқининг Афғонистондаги махсус вакили билан мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазиятни муҳокама қилган.

Таъкидланишича, учрашув давомида Ўзбекистон Tашқи ишлар вазирлиги ва Европа Иттифоқи Афғонистон учун гуманитар ёрдам маркази ташкил этиш бўйича келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия пойтахти Брюсселда 15–17 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси–Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг 16-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ҳам ўтказади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan