Uncategorized

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси ҳажми ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси ҳажми ошди_image

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг молиявий «хавфсизлик ёстиқчаси» 35,21 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Bankers.uz хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 млн. долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунда олтин 1 унцияси нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг ўсишга таъсири 788,3 млн. долларни ташкил қилди.

Расмий захираларнинг мутлақ катта қисми (62 фоизи) монетар олтин ҳиссасига тўғри келади — 21,67 млрд. доллар. Халқаро олтин-валюта захиралари таркибида 12,1 миллион трой унция олтин мавжуд.

Нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса 12,42 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Ушбу захиранинг 308,6 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,11 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan