ЖАМИЯТ

Узунликларнинг 40 йиллик орзуси рўёбга чиқди

Узун тумани марказидаги “Ўзбекистон” шох кўчаси ҳамда “Баҳористон” кўчаси ўртасидан темир йўл линияси ўтган бўлиб, унинг устида қурилган пиёдалар йўл ўтказгичигина бу икки ҳудудни бир-бири билан боғлаб турарди. Қўшни ҳудудга автомобилда бориш-келиш учун 6,5 километрлик масофани босиб ўтишга тўғри келган.

Бу масофани қисқартириш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида темир йўл линияси устидан янги замонавий автомобиль йўли қурилиши бошланган эди. Обизаранг дарёси устидан ўтувчи янги кўприк фойдаланишга топширилди.

8 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Замонавий йўлнинг икки томонида пиёдалар учун йўлаклар барпо этилиб, ҳудуд ободонлаштирилди. Ҳозирда ҳудудларни боғлаш масофаси 600 метрдан иборат.

Сурхондарё вилоят ҳудудий йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси йўлсозлари амалга оширган йирик бунёдкорлик лойиҳаси фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов, бокс бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Фазлиддин Абдураззоқов